Семирдингми, пул тўла!

Дортмунинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Тома Менье қишки танаффуслан кейин жамоага ортиқча вазн билан қайтадиган ўйинчилар раҳбарият томонидан жазога тортилишини маълум қилди.

- Қишки танаффус олдидан ўтказилган охирги машғулотда вазнимизни ўлчаб олишди. Таътилдан қайтганимизда ҳам ҳамма торозига чиқади. Кимда ортиқча вазн бўлса, жарима тўлайди. Бир кило учун минг евро.

Кимлигини айтмайману, лекин бир ўйинчини 10 минг еврога жазолашганини аниқ биламан. Унга клубдагилар: “Бир ҳафта вақтинг бор, ортиқча вазндан қутилсанг, жарима миқдорини камайтирамиз”, дейишганди. У буни уддалади, - деди Тома Менье.

Франциялик футболчи дортмундликлар сафига 2020 йили ПСЖдан қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!