"Семурғ" бош совринга яқин келди
Кеча тунда хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финали доирасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда “Семурғ” ва “Бинокор” жамоалари учинчи бор баҳс олиб боришди.
Дастлабки учрашувдаги мағлубиятдан тегишли хулоса чиқариб олган “Семурғ” бу гал ҳам ишончли ўйин намойиш қилиб, рақибини 5:2 ҳисобида таслим этишга эришди. Таъкидлаш жоиз, бу ғалабадан кейин “Семурғ” бош соврин сари дадил қадам ташлади. Келаси ўйинда ҳам улар муваффақият қозонишса, мавсум чемпионлигини қўлга киритишади. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.
Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати. Финал
"Семурғ" - "Бинокор" 5:2 ( сериялар бўйича ҳисоб – 2:1).
Фикрлар