Сен-Дени 2 ой ичида 2 та жанг ўтказишга тайёр!
UFC нинг енгил вазн тоифасидаги кучли жангчиларидан бири Бенуа Сен-Дени икки ой ичида иккита жанг ўтказишга тайёрлигини айтди.
"Кейинги жангим Манчестерда ёки Парижда бўладими, билмайман, лекин менежерим яхши иш қиляпти, у мен учун энг яхши жангни топиш учун UFC билан музокаралар олиб бормоқда. Агар менга иккала шаҳарда ҳам иштирок этишни таклиф қилишса, рози бўлардим. Рақибларим эса албатта, Ислом Махачев, Арман Царукян, Дастин Порье бўлишини истайман. Лекин UFC матчмейкерлари берган ҳар қандай жангчи билан жанг қилавераман", - дея Сен-Дени(13-2-1 N/C)нинг сўзларини келтиради Bloody Elbows.
Фикрлар