Сен энди “Барселона”га керак эмассан

"Барселона" Мемфис Депайни "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кундега алмаштирмоқчи.

Андалусия клуби Кундени 60-65 миллион еврога баҳоламоқда. "Барселона" футболчини ўз сафига қўшиб олишни хоҳлайди, бироқ ҳозирча бундай суммани тўлашга тайёр эмас.

Ўз навбатида, каталонияликлар маошлар билан боғлиқ муаммони эртароқ ечмоқчи. Шу боис, бир қанча футболчилардан воз кечишга тайёр. “Қора рўйхат”дан жой олганлар орасида Депай ҳам бор. Нидерландиялик форвард ёзда клубни тарк этиши мумкин бўлган футболчилардан бири ҳисобланажи.

Ўтган мавсум Мемфис “Барселона”нинг Ла Лига доирасидаги 28 та ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!