Сенсация! Грузия ишончли ҳисобда Португалияни мағлуб қилди

Chery Tigo 7 PRO

  • Европа - Европа Чемпионати
  • Гуруҳ босқичи

Грузия

  • Khvicha Kvaratskhelia 2'
  • Georges Mikautadze 57'
Тугади
2 : 0

27.06.2024 00:00

Португалия

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Грузия кейинги босқичда

  • 90+3'

    Консейсоанинг узатмасига на Жота ва на Рамуш етиб кела олди

  • 90'

    Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 86'

    Меквабишвили Нуньесни тўхтатиб қолди ва сариқ олди

  • 82'

    Хвичанинг ўрнига Давташвили тушди

  • 78'

    Грузиянинг қарши ҳужумлари хавфли чиқмоқда

  • 74'

    Нетунинг ўрнини Жота тўлдирди

  • 70'

    Грузия қарши ҳужумга ўтди, Микаутадзенинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 67'

    Консейсиаонинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 64'

    Роналду ва Антонио Сильва ўрнига Рамуш ва Семеду тушди

  • 60'

    Феликснинг узатмасига Роналду етиб келолмади, Криштиану ҳакамга эътироз билдирди.

  • 57'

    Гооооооооол! Микаутедзе 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди!

  • 57'

    Пенальти белгиланди! Грузия фойдасига!

  • 55'

    ВАР пенальтини текширмоқда, Грузия фойдасига!

  • 53'

    Далотнинг зарбаси ноаниқ чиқди

  • 51'

    Феликс ҳужумда қоидани бузди ва жарима тўпи

  • 49'

    Таймни португаллар фаол бошлади, Роналду офсайдда қолди

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди

  • 45+2'

    Қўшиб берилган вақт тугади, танаффус....

  • 45'

    Таймга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 45'

    Феликс яна бир марта зарба йўллади, Мамардашвили ўз ўрнида

  • 44'

    Педру Нету симуляция учун сариқ олди

  • 41'

    Палиньядан яна бир ноаниқ зарба

  • 39'

    Феликснинг узатмаси яна бир бор ноаниқ чиқди.

  • 36'

    Хвичанинг жарима зарбасидан айёрона узатмасига шериклари етиб келоолмади.

  • 33'

    Грузия ҳужумга ўтди, Хвичанинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 31'

    Феликснинг узоқдан чап оёқда йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ чиқди.

  • 28'

    Роналду ҳакамга ортиқча эътироз билдирди ва сариқ олди

  • 25'

    Бурчакдан узатилган пасдан сўнг Консейсиао зарба йўллади, бирозгина ноаниқ чиқди 

  • 23'

    Палиньянинг зарбаси кучсиз чиқди, Мамардашвили қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

  • 19'

    Брунунинг узатмасига Роналду етиб келолмади

  • 16'

    Мамардашвилидан сейв!

  • 14'

    Жарима зарбаси белгиланди, Роналду тўп ёнида

  • 11'

    Микаутадзенинг узатмасига бу сафар Хвича етиб келолмади

  • 8'

    Португалия позицион ҳужумга тайёрланмоқда, Роналдуга узатма ноаниқ чиқди

  • 5'

    Ҳисобни очиб олан грузинлар тўп назоратини қўлга олди

  • 2'

    Гоооооооооооооол! Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг, Хвича ҳисобни очди.

  • 1'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Евро-2024" 3-туридан ўрин олган Грузия - Португалия ўйини старт олди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!