"Сепахон" - "Пахтакор": Ўзаро ўйинларда устунлик ким томонда? (Превью)

Чемпионлар Лигаси 5-турида "Пахтакор" "Сепахон" билан баҳс олиб боради.

Ҳозиргача эронликларга қарши беллашувларда "шерлар" 24 беллашувнинг 14 тасида зафар қучган. Тўрт ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 6 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 34 тўп киритилиб, 25 гол ўтказиб юборилган.

"Сепахон" билан уч беллашувнинг иккитасида рақиблар устун келган. Бир ўйин "Пахтакор" ғалабаси билан тугаган. Баҳсни жамоамиздан Икром Алибоев ва Миржаҳон Мираҳмадов дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Эронликлар сафида бундай йўқотиш мавжуд эмас.

"Сепахон" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин 22 апрель куни Бурайда шаҳридаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионида Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланади.

"Пахтакор" клуби матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
22/04/2022 11:52
Курук хисоб билан юткизса керак! Йирик булиши хам мумкин...
Чунки уйинни Узбекистонлик хакамлар бошкармайди!
Каламушларга яна об хаво ва майдон хам халал беради
Farrukh Ergashev
22/04/2022 06:07
Buni hech kimga qizig'i yuq o'tgan o'yin o'tib buldi tarixda qoldi ayni vaqtdagi g'alaba kk bizga na terma jamoa miqiyosida bir tuzuk natijaga erisha olamiz na klublarimiz miqiyosida essiz shuncha pullar...
Sardorbek Mamatqulov
22/04/2022 23:10
Faqat orqaga qaytaravermasdan hujum qilish kerak.Topni past tashashni oʻrganish shunchalik qiyinmikan.Bet kerak bunaqa sharmanda oʻyinda.Chet eldan qimmat murabbiy olib kelganni foydasi yoʻq.Nahotki 35mln aholi orasida 11ta zoʻr futbolchi chiqmasa bu achinarli holat.Yoki futbolchilar tanish bilish orqali joylashganmikan.
&
Abdulla Hikmatov
22/04/2022 15:03
Paxtakor yutib qoyishi mumkin, lekin sepaxonda ham imkon borde pley offga chiqishga