Сербия. Ҳусниддин Ғофуровнинг жамоаси сафарда “Земун” билан дуранг ўйнади
Бугун Сербия Суперлигасида 16-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп сурадиган “Младость” клуби сафарда “Земун”га қарши баҳс олиб борди.
Ушбу ўйинда ҳисоб очилгани йўқ. Лучаниликлар устози – Ненад Миросавльевич Ғофуровни заҳирада қолдирди.
Қайд этиш жоиз, ҳамюртимиз сўнгги бор 11-турда майдонга тушган эди.
Сербия Суперлигаси. 16-тур
“Земун” – “Младость” 0:0.
Фикрлар