Сербиялик мутахассис Воя Милославлевич Сурхондарёда семинар ўтказди

Айни кунларда сербиялик мутахассис, профессор Воя Милославлевич мамлакатимизнинг турли ҳудудларида болалар футбол мураббийлари учун турли семинарлар ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Уларнинг дастлабкиси Андижонда бўлганди.
 
ЎФА расмий сайтининг хабар беришича семинарларнинг навбатдагиси Термиз шаҳрида бўлиб ўтди. Семинар давомида сербиялик мутахассис футболни ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва бу борада эътибор қаратиш лозим бўлган асосий жиҳатлар ҳақида сўз юритди.
 
Шунингдек, футболчиларни жисмоний ва функционал ривожланишига қаратилган дастур, мазкур дастур асосида машғулотлар ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари бўйича фикр алмашилди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!