Серена Уильямс Лондонда узоқ вақт қолмоқчи
Ads

Хабарингиз бор Лондон шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон мусобақасининг иккинчи давра беллашувлари ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳсларда америкалик Серена Уильямс болгариялик Витория Томовага қарши кортга чиқиб 6:4, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Серена мусобақанинг учинчи босқичида германиялик Татьяна Мария ёки франциялик Кристина Младенович билан рақобатлашади.