Серена Уильямс турга қайтишини эълон қилди, у Қуинс клубидаги жуфтлик мусобақасида ўйнайди

  • 01.06.2026 19:56
  • Соғиндиқ Кенжебаев
  • 0
  • Теннис
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Серена Уильямс кортга қайтишини маълум қилди. 44 ёшли америкалик теннисчига 8–14 июн кунлари бўлиб ўтадиган Queen’s Clubдаги WTA 500 мусобақасининг жуфтлик беллашувлари учун махсус таклиф (wild card) берилди.

«Катта шлем» турнирларининг 23 карра ғолиби 2022 йилдан бери расмий мусобақаларда иштирок этмаган эди.

Уильямс ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеосига «Яхши хабар тез тарқалади», деб изоҳ қолдирди.

Шу тариқа Серена Уильямс 44 ёшида яна теннисга қайтаётгани расман тасдиқланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!