Серена Уильямснинг
Ads

Хабарингиз бор, айни кунларда Франция пойтахтимида теннис бўйича "Ролан Гаррос" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада ракетка усталарининг ўйинидан ташқари уларнинг ташқи кўринишлари ҳам кўпчиликнинг диққат-марказида бўлади.

Хусусан, америкалик машҳур теннисчи Серена Уильямснинг кеча кийиб чиққан либоси барчани ҳайратга солди. Теннисчининг ўзи эса кийимнинг айнан мана шундай ноанъанавийлиги унга корт бўйлаб ҳаракат қилишида енгиллик яратаётганини ва мусобақаларда шундай либосда ўйнашини таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, Серена кеча 1-давра доирасида чехиялик Кристина Плишкованинг икки сетда 7:6 ва 6:4 ҳисобларида мағлубиятга учратган эди. Унинг кейинги даврадаги рақибаси австралиялик Эшли Барти бўлади.