Сергеев тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Патум Юнайтед" дуранг ўйнади

Таиланд чемпионати 14-туридан ўрин олган "Кхонкаэн Юнайтед" - "Патум Юнайтед" ўйини бўлиб ўтди ва унда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. 

Дастлаб, 8-дақиқада Ренат Келич ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада Палапон ҳисобни тенглаштирди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Игорь Сергеев мазкур учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. 

Шу тариқа, легионеримиз жамоаси 28 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!