Сергей Арслонов: "Чемпионатда исталган жамоа совринли ўринлар учун кураша олади"

Ўзбекистон Суперлигаси 5-тури доирасида сафарда “Насаф” клубига имкониятни бой берган “Сурхон” бош мураббийи Сергей Арслонов учрашув агрессив тарзда кечгани, тактик юришлар, Асилбек Жумаев ва мухлислар ҳақида фикр билдирди.

“Агрессив ва турли тактик курашларга бой ўйин бўлди. Ажойиб жанг гувоҳига айландик”, - дейди Арслонов.

“Асилбек Жумаев ёш ва потенциали юқори ўйинчи. Тезкор, чаққон ва агрессив ўйин намойиш этадиган футболчи. Унга фақат яхши тилаклар билдириб қоламан. Келажаги порлоқ футболчи дея оламан. У бугун жамоамизнинг иккала голида ҳам иштирок этди. Шундай ўйнашда давом этиши керак”.

“Чемпионатда исталган жамоа совринли ўринлар учун кураша олади. Лига даражаси ва клубларимизнинг савияси анча юқори. Биз ҳам лигада даражамизни ушлаб туришга, ўз услубимизни татбиқ этишга интилаяпмиз. Гибрид схемалар, хилма хил тактикалардан фойдаланиб, ўз услубимизни яратиш мақсадида тиним билмай ишлаяпмиз”.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
jamolidin
10/04/2023 06:10
kuchli kamandalarni oyog'idan chaliw kerak surxon zur uyin buli kecha faqat tajriba yetiwmadi wunday uynawda davom etsa bemolol yutadi nasafga uhwagan komondalarni ham olg'a surxonim