Сергей Арслонов: "Йигитлар жамоа учун борини бериб ўйнаётганларига шубҳа йўқ"
“Сурхон” – “Насаф” (1:2) ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Сергей Арслонов жамоасининг мағлубият сабаблари тўғрисида гапирди.
- Биринчи навбатда “Насаф”ни Суперкубокдаги каби бугунги ўйиндаги ғалабаси билан ҳам табриклайман. Биринчи ва иккинчи бўлимни солиштирадиган бўлсак, биласизми, биринчи бўлимда рақиб жарима майдонига тўпни етарлича етказиб бера олмадик. Бизда хавфли вазиятлар етишмади, дейиш мумкин. Бундай хавфли вазиятлар эса иккинчи таймда кўпроқ бўлди. Бироқ бизга уларни якунлашда аниқлик етишмади. Яна нима дейишим мумкин? Йигитларнинг жамоа учун борини бериб ўйнаётганларига ҳеч қанақа шубҳа йўқ. Асосий таркиб ёки захирадан бўладими, ҳаммаси ўз вазифаларини бажаришяпти.
Ҳа, Артём охирги иккита учрашувдан бери майдонга тушмаяпти. Бунинг сабаби унинг жароҳат олгани билан боғлиқ. У ҳозир тикланиш жараёнида. Машғулотларда фаол тарзда ишлаяпти. Ўйлайманки, навбатдаги турда майдонга тушишга тайёр бўлади. Азиз Исоқовга келсак, у ҳам тажрибали дарвозабон. Эҳтимол, у етарлича ўйин амалиёти эга бўлмагани билан боғлиқ бўлса керак. Шу сабабдан унга эътироз йўқ. Шу жумладан ҳеч қайси футболчиларга ҳам эътирозларимиз йўқ.
Фикрлар