Сергей Богачук: "Мадримов Теренс Кроуфордни мағлуб этганди"

Украиналик боксчи Сергей Богачук ҳамюртимиз Исроил Мадримов билан жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Исроил жуда зўр, истеъдодли боксчи, ҳаваскордаги фаолияти ҳам яхши натижалар қайд этган. У ҳам ҳаваскор, ҳам проф боксда айтишга арзигулик ютуқларга эришди. Исроил фақат Кроуфордга мағлуб бўлган. Лекин америкалик боксчи жангда Исроилдан кучлироқ эди ва ғалаба қозонганди деб ўйламайман. У рефери қўлини кўтариши учун ҳеч нарса қилмади. Мен учун ўша жангда Мадримов ҳақиқий чемпион бўлганди. Исроил фаолияти давомида жуда кучли рақиблар билан жанг қилишга муваффақ бўлган. Мен учун у билан жанг жуда яхши тажрибага айланади. Биз чемпионмиз", - деди Сергей.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов ва Сергей Богачук ўртасидаги жанг 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Александр Усик - Тайсон Фьюри реванш жангининг андеркардида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
16/10/2024 16:52
жуда мард инсон экан. доимий спаринг ракиб килиб олса арзийди