
Сергей Фомин Бельгияда жавлон урмоқда
Бельгияда Халқаро теннис федерацияси томонида ёшлар ўртасида ўтказилаётган "J1" таснифидаги "Charleroi-Marcinelle" турнирида ҳамюртимиз Сергей Фомин ўз иштирокини иккинчи даврадан бошлади.
Унда теннисимиз голландиялик Кристиан Лербини 6:2, 5:7, 6:2 ҳисобида таслим қилди. Шу тариқа Сергей мусобақанинг учинчи босқичида мезбонлар вакили Оливер Рояс билан ўзаро беллашадиган бўлди.
Жуфтликлар ўртасида эса С.Фомин австралиялик Стефан Сторч билан тандем ҳосил қилиб, люксембурглик Крис Родеш ва швейцариялик Жеффер Вон Дер Шуленбургни 6:3, 7:5 ҳисобида таслим қилди.
Фикрлар