Сергей Фомин биринчи тўсиқдан ўтди

Россиянинг Москва шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан "Фьючерс" туркумига кирувчи турнирда Сергей Фомин иккинчи даврага йўл олди.
 
Мазкур турнирнинг яккалик баҳсларига ташланган қуръа натижасига кўра С.Фомин биринчи босқичда мезбонлар вакили Савриян Даниловни синовдан ўтказди.
 
Уч сет давом этган ўйинда Сергей рақибини 6:3, 3:6, 6:3 ҳисобида таслим қилди. Унинг иккинчи даврадаги рақиби бироздан сўнг аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!