Сергей Фомин илк босқичда африкалик рақибига ютқазиб қўйди
Нур-Султон шаҳрида ўтказилаётган "Президент кубоги" мусобақасининг яккалик баҳслари, 1/16 финал учрашувлари ўтказилди.
Бир неча кун олдин ITF таснифидаги турнир ғолибига айланган Сергей Фомин ўзининг илк ўйинида зимбабвелик Бенжамин Локка қарши кортга чиқди. Чарчоқ бироз панд берди, чоғи, Фомин икки сетда имкониятни бой берди ва яккаликдаги юришини тўхтатишга мажбур бўлди. Якуний ҳисоб - 6:4, 6:1, Лок фойдасига.
Энди Сергей жуфтлик беллашувларида ўз омадини синаб кўради. Бошқа бир теннисчимиз Санжар Файзиев билан тандем ҳосил қилган ёш ракетка устамизга Дамина Айени ҳамда Янки Эрель жуфтлиги рақиблик қилади.
Фикрлар