Сергей Лушчан: Бугун майдонда бир жамоа футбол ўйнади
Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган "Обод" - "Бунёдкор" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийли Сергей Лушчан ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.
- Бугун майдонда бир жамоа футбол ўйнади, иккинчиси тикланиш жараёнини бошидан ўтказди. "Обод" ғалабага лойиқмиди? Билмадим, мен таблога қарайман, лекин улар футбол ўйнади. Биз 90 дақиқа майдонда бўлиб турдик. Охирги 10-15 дақиқани инобатга олмаса, қолган томонларимиз билан мақтана олмаймиз. Учрашув давомида бир неча бор тактикамизни ўзгартирдик, бу беллашув охирларида ўз самарасини берди. - дея клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Фикрлар