Сергей Лушчан: Энди плэй-оффга тайёргарлик кўрамиз
Ads

“Сўғдиёна” – “Насаф” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Сергей Лушчан қуйидагича фикр билдирди:

- Бугун мағлуб бўлдик. “Машъал” билан ўйин ҳал қилувчи бўлгани боис сариқ карточкаси бор футболчиларни “Насаф” билан ўйинга қўйиб таваккал қилмадик. Шу сабабли таркибда бироз ўзгариш қилдик. Баҳс давомида имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Рақиб эса биргина хатодан унумли фойдалана олди. Футболда шунақа тушунча бор, сен урмасанг сенга уришади. Шогирдларимнинг ўйиндан қониқдим, дея оламан. Энди плэй-оффга тайёргарлик кўрамиз, - деди мураббий.

Минбар

Барча блоглар