Сергей Лушчан ўзини яхши ҳис қиляпти
Ads

 

Маълумки, айни пайтда “Бунёдкор” ФК мураббийлар штаби ва футболчилари мавсумлар оралиғидаги таътилда бўлиб туришибди.

“Бунёдкор” матбуот хизматининг маълум қилишича, Бундан бир неча кун аввал “қалдирғочлар” устози Сергей Лушчан ўзини салбий ҳис қила бошлади ва шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезди. Жарроҳлик ижобий ўтди. Қайта тикланиш жараёни тез суръатда давом этмоқда.

“Бунёдкор” устози биз билан суҳбатда, кейинги ҳафтада шифохонадан соғайиб чиқишини ва жамоа билан янги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлашини тасдиқлади. Сергей Ивановичга соғлик-саломатлик тилаган ҳолда унга ўзбек футболи ривожи йўлида улкан муваффақиятлар тилаймиз.