Сергей Лушчан: "Сўғдиёна"да катта ўзгаришлар бўлади

Pepsi Суперлига 15-турида “Сўғдиёна” сафарда “Қизилқум”га қарши баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Элёр Орифовлар матбуот анжуманида иштирок этишди. Бу ҳақда Жиззах клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун ҳақли равишда мағлуб бўлдик. “Қизилқум” жамоасини табриклайман. Бугун майдонда фақат бир жамоа футбол ўйнади. Рақиблар вазиятлардан унумли фойдаланди. 2 та хато голга айланди. Жамоа бугун футбол намойиш этмади. Қайсидир вазиятларни вазият деб ҳам бўлмайди Трансфер ойнаси очилади ва жамоада катта ўзгаришларни амалга оширамиз", -дейди Сергей Иванович

-Қизиқарли ва мухлисларбоб ўйин бўлди. “Қизилқум” ғалабани кўпрок хохлаган экан ниятига этди. Рақибларни табриклайман. 2 хато гол билан якунланди. Танаффус давомида кейинги ўйинларга яхширок тайёргарлик курамиз ва янада кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламиз-дейди Элёр Орифов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!