Сергейнинг бозори "қизиди"
CalcioMercato хабарига кўра, АПЛнинг икки клуби - "Арсенал" ва "Ньюкасл" эътиборини "Лацио" клуби ва Сербия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савичга қаратган.
Манбага кўра, инглиз клублари футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилган. Римликлар эса етакчи футболчисини мавсум якунлангач сотишга рози бўлиши мумкин, чунки унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди. Сербиялик иқтидор эгасига шунингдек, “Вест Хэм”дан ҳам қизиқишлар мавжуд.
28 ёшли Милинкович-Савич жорий мавсум “Лацио” сафида барча турнирларда жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар