Серж Орье қўлидан жароҳат олди
Кот-д'Ивуар терма жамоаси ҳимоячиси Серж Орье билагидан жароҳат олди.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли футболчи терма жамоасининг Африка Миллатлар кубоги 1/8 финал доирасида Мали (1:0) устидан қозонган ғалабасини нишонлаш пайтида хурсандчиликдан қўлини столга урган ва бунинг натижасида жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, Орье товонидаги жароҳат сабаб Малига қарши ўйинни ўтказиб юборган эди. Энди эса у чорак финалдан ўрин олган Жазоирга қарши учрашувда ҳам иштирок этолмайди.
Фикрлар