Сервер Жепаров бошчилигидаги жамоа қитъа миқёсидаги нуфузли мусобақаларга тайёргарлик кўрмоқда

Сервер Жепаров шогирдлари Осиё ўйинлари ва қитъа кубоги саралашига тайёргарлик кўрмоқда

2021 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ҳамда 2023 йилги U17 Осиё кубоги саралаш босқичи баҳсларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон U 15 терма жамоаси учун Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилмоқда.

Бош мураббий Сервер Жепаров мазкур терма жамоа таркибини шакллантириб олиши учун йиғин бир неча босқичда гуруҳларга бўлинган ҳолда ўтказилиши режа остига олинган.

Ушбу йиғин давомида ўсмирлар терма жамоаси “Чиғатой” стадионида 4 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Ўртоқлик учрашувлари

U15 Ўзбекистон 6-1 Жиззах ФА U15

U15 Ўзбекистон 4-1 “Локомотив U15”

U15 Ўзбекистон 2-1 “Бунёдкор U15”

U15 Ўзбекистон 2-1 “Андижон U15”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!