Серхи клубга содиқлигини исботлади!

"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхи Роберто каталонияликлар билан янги битим бўйича келишувга эришди.

"Sport.еs" нашри хабарига кўра, футболчи кейинги ҳафтада “кўк-анорранглилар” билан 2023 йилгача мўлжалланган шартномани имзолайди. Испаниялик ҳавбекнинг клуб билан амалдаги келишуви шу йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.

Роберто ва “Барселона” ўртасидаги музокаралар ўтган йилнинг декабр ойида бошланганди, аммо бу номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолган. Кейинчалик Каталония клуби бош мураббийи Хави Эрнандес музокараларни қайта бошлашни талаб қилди. Жамоада қолиш учун 30 ёшли ярим ҳимоячи маоши икки баробар камайишига рози бўлди.

Маълумот ўрнида, "Барселона" Ла Лиганинг якунланган мавсумида 38 турдан кейин 73 очко билан иккинчи ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!