Серхи Роберто: "Мен учун пул муҳим эмас"

"Барселона" ҳимоячиси Серхи Роберто Каталония жамоасида ўйнашни давом эттирмоқчи, деб хабар беради Esports RAC1. 30 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.

"Мен шартномамни янгиламоқчиман. Ҳозирча расмий музокаралар ўтказилмаган, бироқ Хави мени жамоада олиб қолмоқчи эканлигини аллақачон ўзимга айтган. Ҳозирги ҳолатим у қадар яхши эмас, клубнинг дублидаги ўйинчилар билан бир хил маош оляпман, лекин "Барса"нинг вакили бўлганимдан фахрланаман ва бу ерда қолишни жуда хоҳлайман. Мен учун пул муҳим эмас", - деди Роберто.

Эслатиб ўтамиз, Серхи 2006 йилдан бери "Барса" тизимида ўйнаб келади. Жорий мавсум ярим ҳимоячи 9 та ўйин ўтказиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!