Серхи Роберто: Мессининг кетишига ишонмагандим
“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхи Роберто аргентиналик жамоадоши Лионель Мессининг “Камп Ноу”дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан ҳавотирга тушганини айтди.
“Мен ҳам "Барселона" мухлислари сингари Лионелнинг жамоани тарк этишига ишонмасдим. Клубни Мессисиз тасаввур қила олмайман. Унинг биз билан қолишига жуда умид қилгандим. Леонинг ҳақиқий профессионал эканлигини аниқ айтишим мумкин. У "Барселона" учун қўлидан келганича ҳаракат қилади”, - дейди испаниялик футболчи.
33 ёшли Месси шу ёз “Барселона”дан “Манчестер Сити”га ўтмоқчи эди. Аммо каталонияликлар раҳбарияти унга 700 млн евролик товон пулини белгилагач, жамоада яна бир мавсум, яъни шартномаси охиригача қолишга мажбур бўлди.
Фикрлар