Серхи Робертонинг дисквалификацияси ўз кучида қолди

"Барселона" клуби ҳимоячиси Серхи Робертонинг тўртта ўйиндан иборат дисквалификацияси ўз кучида қолди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликлар ўз футболчисининг бундай жазоланиши юзасида Испания қироллик футбол федерацияси апелляция қўмитасига шикоят билан чиқишган, бироқ, якунда уларнинг бу аризасига рад жавоби берилган.

Эслатиб ўтамиз, Роберто тўртта ўйинга яқиндагина бўлиб ўтган эль-класикода четлатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!