Серхио Бускетс ва Серхи Роберто "Барса"дан кетмайди

  • 19 августа, 2020, 14:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Серхио Бускетс ва Серхи Роберто “Барселона”да ўйнашда давом этади. Бу ҳақда уларнинг агенти Хосеп Мария Оробитг Cadena Cope га берган интервьючида айтиб ўтди.

32 ёшли Бускетснинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача, 28 ёшли Робертоники эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Бускетс ўтган мавсум Ла Лигада 33 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. 30 та ўйинда майдонга тушган Роберто эса 1 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию