Серхио Рамос: Агар "Реал" ЕЧЛда ғолиб чиқса, "Барса"нинг "Олтин дубли" сояда қолиб кетади

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос яқинлашиб келаётган Чемпионлар лигаси финал баҳси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Агар “Реал” Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олса, “Барселона”нинг “Олтин дубли” нуфузи бироз тушиб кетади.

Тўғри, улар иккала совринни ҳам ҳақли равишда қўлга киритишди. Аммо, сенинг ашаддий рақобатчинг Чемпионлар лигасида ғолиб бўлса, вазият ўзгаради.

Зиданнинг таркиб танлашдаги қарори бироз шубҳалантиради, аммо бизга бунақа сюрпризлар жуда ёқади.

Ҳамма бошида бизга хурматсизлик қилиб турнирни бошқаси ютишини айтган эди, бироқ биз уларнинг барчасининг оғзини майдонда ёпиб қўйдик”, - дейди Рамос.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” финалда “Ливерпул”га қарши майдонга чиқади. Учрашув 26 май куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!