Серхио Рамос бугун ўйнамайди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания Ла Лигаси 29-туридан ўрин олган “Жирона”га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар номини маълум қилди.

Эътиборлиси, жамоа сардори – Серхио Рамос бугунги беллашув қайдномасидан ўрин олмади.

Шунингдек, Ашраф Ҳакими, Дани Себальос, Маркос Льоренте ва Борха Майораллар ҳам бугунги ўйинда иштирок этмасликлари маълум бўлди.

“Реал”нинг “Жирона”га қарши баҳс учун қайдномаси қуйидагича кўриниш олган.

Дарвозабонлар: Навас, Касилья

Ҳимоячилар: Карвахаль, Вальехо, Варан, Начо, Марсело, Тео

Ярим ҳимоячилар: Кроос, Каземиро, Асенсио, Иско, Ковачич.

Ҳужумчилар: Роналду, Бензема, Бэйл, Васкес.

Маълумот учун, “Реал” – “Жирона” ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 00.45 да старт олади.