Серхио Рамос “Манчестер Юнайтед” таклифини қабул қиладими?

  • 13 января, 2021, 10:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Реал” билан янги битим бўйича келиша олмаётган Серхио Рамосга рад этиб бўлмас таклиф тайёрлаётгани маълум бўлди.

Tecno

Ёзда “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси тугайдиган 34 ёшли футболи айни пайтда исталган жамоа билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга. Бундан қатор гранд жамоалар фойдаланиб қолмоқчи.

Маълумотларга қараганда, манчестерликлар дунёнинг энг кучли марказий ҳимоячиларидан ҳисобланган Рамосга икки йиллик келишув таклиф қилади.

Ҳозирча, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари Рамоснинг мадридликлар билан музокарасини диққат билан кузатиб турибди. Улар келиша олмаган тақдирда, Сульшер жамоаси испан ҳимоячисига алоқага чиқади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию