Серхио Рамос: Менинг мақсадим, терма жамоа сафида 200 та учрашув ўтказиш

Испания терма жамоаси ва "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос Испаниянинг собиқ дарвозабони Икер Касильяс рекордини такрорлагани борасида фикрларини билдирди.

"Рекордлар нима учун амал қилади? Уларни янгилаш ва забт этиш учун қайд этилади. Умид қиламан кўпроқ ўйинларда майдонга тушаман ва жароҳатлар менга ҳалақит бермайди.

Менда барчаси жойида ва мен сабрсизлик билан терма жамоадан чақирувни кутаман. Менинг мақсадим, терма жамоа сафида 200 та учрашув ўтказиш.

Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Йилдан йилга мен футболдан завқ олишим кучаймоқда. Аввалига, терма жамоада ўйнашни истадим, кейинчалик жамоа билан биргаликда чемпион бўлдим. Баъзи инсонлар мени терма жамоага чақирилмаслигимни ҳам хоҳлашмоқда, аммо ҳали кўп йиллар футбол ўйнамоқчиман.

Мен иштиёқимни сақлаб қоламан ва жамоа ғалабаларига катта ҳисса қўша оламан," - деди Рамос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!