Серхио Рамос қайси клуб таклифини қабул қилади?

Жорий мавсум охирида “Реал” сардори Серхио Рамоснинг клуб билан амалдаги шартномаси якунланади.

“Қироллик клуби” 34 ёшли футболчи билан ҳамкорликни бир йилга узайтиришни режалаштирган. Рамоснинг ўзи икки йиллик битим кутяпти. Шу боис, ҳали томонлар бир тўхтамга келгани йўқ.

Бу вазиятдан “Ювентус” ва ПСЖ клублари унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Агар мадридликлар Рамосни ушлаб қола олмаса, у янги жамоа таркибига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилади.

Айтиш жоизки, Рамос мудофаа вакили бўлишига қарамай, рақиб дарвозасига гол уриш бўйича рекордчи ҳимоячи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!