Серхио Рамос Токио-2020 да ўйнамоқчи

"Реал" клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган ёзги олимпияда ўйинларида қатнашмоқчи.

33 ёшли футболчи ўзининг совринлари орасига олимпияда ютуғи етишмаётганини инобатга олиб, мусобақада қатнашишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Токио-2020 да футбол 22 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Олимпия терма жамоасида 23 ёшгача бўлган футболчилар ва 3 та ёши катта футболчи қатнашиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!