Сетьен "Барса"дан кетмайдими?
"Барселона" клуби президенти Хосеп Бартомеу жамоа бош мураббийи Кике Сетьен билан учрашув ўтказди.
Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра, “кўк-анор ранглилар” раҳбари Ла Лигадаги муваффақиятсизликка қарамасдан, 61 ёшли мутахассисни қўллаб-қувватлаган. Энди Кике жорий мавсум охиригача истеъфога чиқарилмайди.
Шу боис, ЕЧЛда ҳам “Барселона”ни айнан Сетьен бошқаради. Аммо, айрим манбаларга кўра, Кике Сетьен ўз аризасига биноан ишдан бўшаши ҳам мумкин.
Фикрлар