"Сеуль" ҳам Алибоевга хайрлашув мактубини йўллади

Бироз аввал, Икром Албиоев Жанубий Кореянинг "Сеуль" клуби билан хайрлашганини хабар қилгандик. Ўз навбатида, К Лига жамоаси ҳамюртимизнинг хизматлари учун миннатдорлик билдирди ва унга омад тилади. 

"Клубимиз футболчиси Икром Алибоевнинг шартномаси томонларнинг ўзаро келишувига асосан бекор қилинди. Жамоамизга керакли пайтда муҳим ёрдам бериб, ажойиб футбол намойиш этган Алибоевга катта миннатдорлик билдирамиз. Унинг келгусидаги фаолиятида улкан зафарларни тилаб қоламиз", - деб ёзади клуб расмий "Инстаграм" саҳифаси. 

Икром Алибоев "Сеуль" таркибида 50 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!