"Севилья" "Аякс" футболчисини кўзламоқда

Амстердамнинг "Аякс" клуби вингери Хаким Зийеш фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

De Telegraaf нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли марокашлик футболчига “Севилья”дан қизиқишлар бўлмоқда. Андалусияликлар унинг трансфери учун 30 млн евро таклиф қилишмоқчи.

Маълумот учун, Зийеш якунланган мавсум “Аякс” сафида жами 49та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 24та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!