"Севилья" форварди собиқ жамоасига қайтади

  • 16 август, 2019, 09:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Севилья" клуби ҳужумчиси Нолито яна "Сельта"га қайтишга яқин турибди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра виголиклар 32 ёшли собиқ футболчисининг трансфери масаласида андалусияликлар билан деярли келишувга эришишган. Унга кўра “Сельта” Нолито эвазига “Севилья”га 2,5 млн евро тўлайди. Ушбу трансфер тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Нолито “Сельта” сафида 2013-2016 йилларда тўп сурган. 2017 йилдан буён эса “Севилья” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 59та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол ҳамда 10та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!