"Севилья" футболчиси қишда "Челси"га ўтишни истамагани маълум бўлди

Лондоннинг "Челси" клуби қишки трансферлар даврида "Севилья" ярим ҳимоячиси Пабло Сарабияни сотиб олишга уруниб кўргани маълум бўлди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Бироқ, 26 ёшли испаниялик футболчи “аристократлар”нинг таклифига рад жавобини берган ва ўз жамоасида қолишга қарор қилган.

Маълумот учун, Сарабия жорий мавсум “Севилья” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 19та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!