"Севилья" футболчиси Ухан клуби аъзосига айланди
"Севилья" ҳимоячиси Даниэль Каррису фаолиятини Хитой Суперлигасида давом эттиради.
Испан клуби расмий матбуот хизмати хабарига кўра, 31 ёшли португалиялик футболчи Ухан шаҳрининг "Ухан Залл" клуби футболчисига айланди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошида Хитойнинг ушбу ҳудуди коронавирус маркази сифатида қайд этилган эди.
Жорий мавсумни биринчи даврасида Каррису "Севилья" либосида 11 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар