"Севилья" ҳимоячиси жиддий жароҳат олди

  • 27 август, 2018, 12:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Севилья" ҳимоячиси Серхио Эскудеро кеча Ла Лиганинг 2-туридан ўрин олган "Вильярреал"га (0:0) қарши баҳсда қўлидан жиддий жароҳат олди.

Tecno

Учрашувнинг 82-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда 28 ёшли футболчи майдонга ноқулай тарзда йиқилди ва шу вазиятда жароҳат олди. Шундан сўнг Эскудеро майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди. Унинг ўрнига эса Виссам Бен-Йедер ўйинга қўшилди.

Маълумот учун, Эскудеро андалусияликлар сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!