“Севилья” ҳужумчиси “Лестер”да тиббий кўрикдан ўтади
Ads

“Севилья” жамоаси ярим ҳимоячиси Висенте Иборра Англиянинг “Лестер” клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда расман эълон қилинмаган бўлса-да, томонлар ўзаро келишувга эришиб бўлди.

Футболчи яқин вақт ичида Англияга келиб, “Лестер”да тиббий кўрикдан ўтади. Шундай кейин шартнома имзоланганлиги ҳақида расман маълум қилинади.

Испания ОАВларининг маълумотларига кўра, “тулкилар” 29 ёшли форварднинг трансфери учун 12 миллион евро тўлайди.

2013 йили “Леванте”дан “Севилья”га кўчиб ўтган Висенте Иборра андалусияликларнинг кетма-кет учт марта Европа Лигасида ғолиб чиқишига ҳисса қўшган. Ўтган мавсумда у Испания чемпионатининг 31 ўйинида майдонга тушиб, 7 та голга муаллифлик қилган эди.