Ads

"Севилья" ҳужумчиси Луис Муриэль мавсумни А Серияда якунлайдиган бўлди.

Milan News тарқатган хабарга кўра андалусияликлар 27 ёшли футболчини мавсум якунига қадар “Милан”га ижарага берди. Қайд этиш лозимки, Муриэль учун А Серия бегона эмас. Боиси, у фаолияти давомида "Удинезе" ва "Сампдория" клубларида тўп сурган.

Маълумот учун, Муриэль жорий мавсум Ла Лигада жами 6та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.