Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасида Испаниянинг “Севилья” ҳамда Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

“Рамон Санчес Писхуан” стадионида кечган қарама-қаршиликда жамоалар ҳар қанча гол киритиш учун урунишмасин, учрашувда ҳисоб очилмади ва нурсиз дуранг қайд этилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Жавоб ўйини эса 13 март санасида Манчестердаги “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.