"Севилья" ўз сафига чехиялик дарвозабонни қўшиб олди

Испаниянинг "Севилья" клуби "Базель" дарвозабони Томаш Вацлик билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра андалусияликлар 29 ёшли чехиялик посбон учун швейцарияликларга 6 млн евро тўлашган. Футболчи эса янги жамоаси билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Вацлик “Базель” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу давр мобайнида жами 169та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 183та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!