“Севилья” устози эртага операция қилинади

Испаниянинг “Севилья” клуби бош мураббийи Эдуардо Бериццо эртага 28 ноябр куни операция қилинади.

“Эдуардо 28 ноябр куни куннинг иккинчи ярмида операция қилинади. Унда простата аденокарционаси аниқланган эди.

Мураббийнинг қачон машғулотларга қайтиши унинг тикланиш жараёни қанча давом этишига боғлиқ. У тезроқ қайтишига ишонамиз”, – дейилади клуб расмий сайтидаги ахборотда.

У йўқ вақтда эса жамоани Эрнесто Маркуччи бошқариб туради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!