"Севилья" XXI асрда бу аҳволга тушмаганди

Испания чемпионатининг 32- тур сўнгги ўйинида “Севилья” ўз майдонида “Жирона”га мағлуб бўлди. Бу эса андалусияликлар учун жорий мавсум Ла Лигада ўз уйидаги олтинчи мағлубияти бўлди. Шу тариқа “Севилья” XXI асрда бир мавсумда ўз майдонида энг кўп мағлуб бўлиш бўйича ўз антирекордини ўрнатди.

“Севилья” охирги марта 1999/2000 йилги мавсумда бундан ҳам ёмон вазиятга тушган. Ўшанда жамоа ўз уйида 7 та ўйинда мағлуб бўлган эди.

Андалусияликлар айни дамда Испания чемпионати мусобақа жадвалида 41 очко билан 11-ўринда боришмоқда. "Севилья" Ла Лига доирасида навбатдаги ўйинни яна ўз майдонида ўтказади. Уларнинг бу сафарги рақиби "Эспаньол" бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!