Ads

Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчиси  Стеван Йоветич “Севилья”нинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин.

Estadio Deportivo нашрининг маълум қилишича, андалусияликлар черногориялик футболчи учун 12 млн евродан воз кечишга тайёр. Таъкидлаш керакки, “нерадзуррилар” бундан аввалроқ испан клубининг футболчи борасидаги 9 млн евролик таклифини рад этган эди.

Эслатиб ўтамиз, Йоветич ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини айнан “Севилья” клубида ижара асосида ўтказган эди.